Бухоро шаҳрида кўп қаватли уйлар қуриш билан шуғулланган «Ҳумо Азия» МЧЖ раҳбари қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Шаҳарнинг Ислом Каримов ва Садриддин Айний кўчаларидаги кўп қаватли уйларни сотиб олиш учун шартнома имзолаган фуқаролардан Тергов бўлимига мурожаат қилишлари сўралди.
Президент ўтказган йиғилишда кўп қаватли уйларнинг ертўлаларини ижарага бериш масаласи муҳокама қилинди. Унда 2000 та ертўла фойдаланилмай бўш ётгани, уларни ижарага бериш маҳаллаларда иш ўринларини яратиб, даромад келтириши таъкидланди.
Пойтахтнинг Чилонзор тумани «Наққошлик» маҳалласида жойлашган 32 хонадондан иборат тўрт қаватли уйда ёриқлар аниқланди. Ундаги 15 та хонадонда истиқомат қилувчилар ўз қариндошлариникига кўчиб ўтмоқда, 17 оила эса вақтинчалик уй-жой билан таъминланди.
Қурилиш вазирлиги ва First Developing Group компанияси Тошкентдаги Parkent Plaza турар жой мажмуаси фасадининг ёрилишига зилзила сабаб бўлганини рад этди. Ёриқлар 2020−2021 йилларда ёмғир ва сифатсиз ғишт маҳсулотлари туфайли юзага келгани ва компания етказиб берувчини судга бергани маълум бўлди.
Жума кун тушдан кейин Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлади. Бунинг оқибатида уй эгаси ва унинг набираси 50 фоиз термик куйиш билан шифохонага ётқизилган. Таҳминларга кўра, газ ва ҳаво чақнаши газдан нотўғри фойдаланиш оқибатида юзага келган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг